Русский Ўзбекча English

Япониянинг Ўзбекистондаги муваққат ишлар вакили билан учрашув бўлиб ўтди

Жорий йилнинг 9 август куни Инвестициялар ва ташқи савдо вазири С. Умурзаков Япониянинг Ўзбекистондаги муваққат ишлар вакили Ацуши Суда билан учрашди.

Учрашув давомида икки томонлама муносабатларни ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди: Япония томони савдо-иқтисодий ва инвестицион ҳамкорликни кенгайтиришнинг янги истиқболли йўналишларини кўриб чиқишга тайёрлигини билдирди.

Суҳбат чоғида Ацуши Суда Ўзбекистон-Япония муносабатларининг даражаси ва динамикасини юқори баҳолади ва томонлар умумий мақсадларга эришиш учун барча имкониятларни ишга солишига умид билдирди. Ўз навбатида, вазирлик раҳбарияти идораларни япониялик шериклар билан савдо-иқтисодий алоқаларни ривожлантиришга йўналтириш, қўшма корхоналар яратиш ва мамлакатлар ўртасидаги савдо-сотиқни кўпайтиришни рағбатлантириш ниятларини билдирди.

Шунингдек, ишлаб чиқилаётган лойиҳаларни амалга оширишни жадаллаштириш мақсадида ҳамкорликнинг истиқболли механизмлари, ҳамда Ўзбекистонда фаолият юритаётган япониялик инвесторлар ва тадбиркорларга кўмаклашиш имкониятлари кўриб чиқилди.

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech