Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигида ҳориждаги савдо-иқтисодий масалалар бўйича маслаҳатчилар билан видеомулоқот ўтказилди

Жорий йилнинг 3 июл куни Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигида Ўзбекистон Республикасининг хорижий давлатлардаги элчиларининг савдо-иқтисодий масалалар бўйича маслахатчилари ва вазирликнинг тегишли бошқармалари бошлиқлари иштирокида видеоконференция бўлиб ўтди.

Конференция давомида маслахатчиларнинг 1-ярим йилликда республикага хорижий инвестициялар ва замонавий технологияларни жалб этиш, шунингдек мамлакатга оид хусусиятларни хисобга олган ҳолда маҳаллий маҳсулотларни экспортга йўналтириш бўйича ҳисоботлари эшитилди. Бу йўналишда хорижий инвесторлар билан инвестициявий ташаббускорликни амалга оширишдаги муаммоли масалалар очиб ташланди, шунингдек мамлакатга оид экспорт стратегиясини оптималлаштириш мумкин бўлган йўллари ишлаб чиқилди.

Шунингдек, Корея Республикаси, Хитой Халқ Республикаси ва Бирлашган Араб Амирликларига олий даражадаги ташрифлар натижасига кўра тасдиқланган «Йўл хариталари»га мувофиқ инвестиция лойиҳаларининг амалга оширилиши ҳолати кўриб чиқилди, эришилган натижалар ўрганиб чиқилди, хорижий инвесторлар билан ўзаро ҳамкорликни тезлаштириш бўйича кейинги қадамлар белгилаб олинди.

Муҳокама давомида вазирликнинг барча бўлинмалари ўртасида ўзаро ҳамкорликни оптималлаштириш бўйича конструктив таклифлар кўриб чиқилди, хусусан, лойиҳаларнинг амалга оширилишини мониторинг қилиш ва вужудга келган муаммоларни тезкор ҳал этиш мақсадида марказий аппаратнинг масъул ходимларини ҳар бир мамлакатдаги савдо-иқтисод масалалари бўйича маслаҳатчиларга бириктириб берилди.

Шунингдек, доимий равишда тегишли вазирлик ва идораларнинг мутахассислари иштирокида «элчихона - марказий аппарат- ҳудудий бўлинмалар» боғлиқлигида алоҳида видеоконференциялар ўтказиб боришга қарор қилинди.

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech