O'zbekcha Русский Ўзбекча English

Ўзбекистон ва Корея икки томонлама ҳамкорликни чуқураштириш сари интилмоқда

Жорий йилнинг 2 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.Умурзаков Корея Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - иқтисодиёт ва молия вазири Хонг Нам Ки билан видеоконференция шаклида музокаралар ўтказди.

Суҳбат кун тартибидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг Корея Республикасига бўлажак ташрифига тайёргарлик кўриш масалалари ўрин олди. Томонлар режалаштирилган тадбирларни ташкил этишда фаол ҳамкорлик қилишга содиқликларини билдирдилар, шунингдек, инвестициявий, савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар ҳамкорлик соҳасида ишлаб чиқилаётган келишувларни назарда тутган ҳолда, олий даражадаги ташрифнинг иқтисодий қисмини муҳокама қилдилар.

Кутилаётган тадбирларни амалий мазмун билан бойитиш ва аниқ келишувларга эришиш учун учта қўшма ишчи гуруҳ тузилганлиги маълум қилинди. Уларнинг вазифаси устувор соҳаларда икки томонлама ҳамкорлик бўйича мавжуд масалаларни тезкорлик билан ҳал қилишдан иборат бўлади.

Музокаралар якунида бўлажак ташрифнинг бир қатор ташкилий ва мазмундорлиги масалалари юзасидан келишиб олинди.

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech