Русский Ўзбекча English

Ўзбекистон ва ЕИ ўртасида “GSP+” преференцияларини қўллаш бўйича ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди

Брюссель шаҳрида Ўзбекистон Республикаси ва Европа Иттифоқи ўртасида Кенгайтирилган шериклик ва ҳамкорлик тўғрисидаги битим (КШҲБ) лойиҳаси юзасидан музокараларнинг 9-раундида Ўзбекистон делегациясининг иштироки доирасида Ўзбекистон Республикаси инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг ўринбосари Б.Абидов Европа комиссияси Савдо бўйича бош директоратининг барқарор ривожланиш ва иқтисодий ҳамкорлик битимлари бўйича директори Э.Зиновьец билан учрашди.

Ўзбекистонда ЕИнинг “GSP+” Преференциялар бош тизими имтиёзларини қўллаш ва ушбу механизм доирасида Европа Иттифоқи билан икки томонлама ҳамкорлик истиқболлари масалалари муҳокама қилинди.

Ўзбекистон унинг Европа мамлакатлари билан ташқи савдосини диверсификация қилиш ва барқарор ўсишига мустаҳкам замин яратаётган “GSP+” тизими доирасида ЕИ давлатлари билан икки томонлама савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорликни янада мустаҳкамлашга алоҳида аҳамият бераётгани таъкидланди.

Музокаралар якунида томонлар Европа Иттифоқининг “GSP+” Преференциялар бош тизими имтиёзларидан самарали фойдаланишда тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш бўйича қўшма ташаббусларни амалга оширишга келишиб олдилар.

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech