Русский Ўзбекча English

Ўзбекистон ва Беларусь савдо-иқтисодий ва инвестиция ҳамкорлигини мустаҳкамлаш бўйича биргаликдаги фаолиятни давом эттиради

Жорий йилнинг 11 август куни Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.Умурзаков Беларусь Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.Субботин билан телеконференцалоқа орқали музокаралар ўтказди.

Музокаралар давомида савдо-иқтисодий, инвестиция ва транспорт-логистика соҳаларидаги икки томонлама ҳамкорликнинг жорий ҳолати ва уни янада мустаҳкамлашнинг истиқболлари, шунингдек, ҳар икки мамлакат ҳукуматлари томонидан пандемия билан боғлиқ глобал инқирозий ҳодисаларнинг иқтисодий оқибатларини юмшатиш бўйича кўрилаётган чоралар муҳокама қилинди.

Савдо, инвестиция, саноат кооперацияси ва транспорт-логистика соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантириш борасида ҳар икки мамлакат вазирликлари ва идоралари ўртасида йўлга қўйилган самарали ҳамкорлик қайд этилди – ҳозирги вақтга қадар савдо тўсиқларини бартараф этиш, шунингдек, икки томонлама товар айланмасининг номенклатураси ва ҳажмини кенгайтириш бўйича биргаликда олиб борилган ишларда аҳамиятли ютуқларга эришилди.

Икки давлат ҳудудлари орқали юкларни тўсиқларсиз ташишни таъминлаш бўйича тезкор чоралар кўрилишини назарда тутган ҳолда ўзаро савдонинг барқарор ўсишини қўллаб-қувватлаш учун иккала мамлакат ҳукуматларининг бор имкониятларни ишга солишга содиқлиги таъкидланди. Бундан ташқари, ҳозирги иқтисодий вазиятда Ўзбекистон ва Беларусь ўртасидаги товар айланмаси ҳажмини оширишга имкон берадиган тариф ва нотариф тартибга солиш усулларини бирлаштиришнинг аниқ механизмлари кўриб чиқилди.

Музокаралар якунида белгиланган йўналишлар бўйича жорий масалалар устида иш олиб бориш доирасида фаол ҳамкорликни давом эттириш тўғрисида келишувга эришилди.

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech