Русский Ўзбекча English

Ўзбекистон Республикасининг транспорт соҳасидаги "Мамлакат платформаси"нинг мувофиқлаштирувчи учрашуви

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигида ташқи ривожланишни қўллаб-қувватлаш бўйича мамлакатни мувофиқлаштириш платформаси фаолияти доирасида Ўзбекистон Республикасининг транспорт соҳасини ривожлантиришга бағишланган учрашув бўлиб ўтди.

  Учрашувда Осиё Тараққиёт Банки ва Жаҳон Банкининг Ўзбекистондаги ваколатхоналари раҳбарлари, шунингдек, Европа тикланиш ва тараққиёт банки, Осиё инфратузилмавий инвестициялар банки, Япония халқаро ҳамкорлик агентлиги экспертлари ҳамда Транспорт вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Автомобил йўллари қўмитаси, Йўл фонди ва "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ,  «Ўзбекистон хаво йўллари» АЖ ва «Uzbekistan Airports» АЖ вакиллари иштирок этдилар.

 Учрашув иштирокчилари Ўзбекистон транспорт секторини ривожлантиришнинг актуал тенденциялари ва ушбу йўналишда шерикларнинг техник ёрдамини мувофиқлаштириш масалаларини муҳокама қилдилар. Учрашув якунида ҳар бир молиявий институтнинг транспорт тармоғининг ҳар бир сектори кесимида аниқ функциялари ва роллари аниқланди ҳамда  биргаликда амалга ошириш учун устувор вазифалар белгилаб олинди.

 Бундай учрашувларнинг ташкил этилиши ўтган йилнинг 18-20 октябрь кунлари Вашингтон шаҳрида (АҚШ) бўлиб ўтган Жаҳон банки Бошқаруви кенгашининг йиллик йиғилиши доирасида Инвестициялар ва ташқи савдо вазири бошчилигидаги Ўзбекистон делегациясининг ташрифи жараёнида халқаро молиявий ташкилотлар раҳбарияти билан эришилган келишувларнинг мантиқий давомидир.

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech