Русский Ўзбекча English

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасида янги тайинланишлар

Ҳукуматнинг 2020 йил 28 майдаги 335-сонли қарори билан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Инвестициялар, экспортни қўллаб-қувватлаш ва ташқи иқтисодий алоқалар масалалари котибиятида бир қатор раҳбар ходимлар тайинланди.

Хусусан, илгари инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг ўринбосари лавозимида фаолият юритган Фурқат Жалолович Рахимов Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Инвестициялар, экспортни қўллаб-қувватлаш ва ташқи иқтисодий алоқалар масалалари котибиятининг мудири этиб тайинланди.

Шавкат Раджабалиевич Набиев Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Инвестициялар, экспортни қўллаб-қувватлаш ва ташқи иқтисодий алоқалар масалалари котибияти мудирининг ўринбосари этиб тайинланди ва шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Хорижда вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошираётган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва халқаро иқтисодий ҳамкорлик масалалари департаментининг бош мутахассиси лавозимидан озод қилинди.

Жасурбек Шавкатович Авезов Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Инвестициялар, экспортни қўллаб-қувватлаш ва ташқи иқтисодий алоқалар масалалари котибияти мудирининг экспорт, импортни оптималлаштириш, божхона-тариф ва нотариф тартибга солиш масалалари бўйича ўринбосари этиб тайинланди, бу лавозимга у Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигининг бошқарма бошлиғи лавозимидан ўтди.

Лутфиддин Насруллаевич Ходжаев Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Инвестициялар, экспортни қўллаб-қувватлаш ва ташқи иқтисодий алоқалар масалалари котибиятининг Халқаро ҳамкорлик масалалари шўъбаси мудири этиб тайинланди. Бундан олдин у Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг Бухоро бўлимига раҳбарлик қилган.

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech