Ўзбекистон Республикаси ҳукумат делегациясини БАА бош вазири ва вице-президенти шайх Муҳаммад аль-Мактум қабул қилди

Жорий йилнинг 23 сентябр куни Ўзбекистон Республикаси ҳукумат делегациясини БАА бош вазири ва вице-президенти шайх Муҳаммад аль-Мактум қабул қилди.

Қабул давомида Давлат органлари ишини такомиллаштириш, инвестицион ва савдо-иқтисодий хамкорликни кенгайтириш, трансмиллий кўламдаги лойиҳаларда иштирок этиш каби ўзаро муносабатларнинг кенг соҳаларини қамраб олувчи икки мамлакат ўртасидаги стратегик хамкорликни амалга оширилиши ҳолати муҳокама қилинди.

Мулоқот чоғида бугунги кунда икки мамлакат ўртасидаги кўп қиррали муносабатларда эришилган муваффақиятлар томонларнинг изчил ва келишилган сай-ҳаракатлари натижасида юзага келгани ва шу муносабат билан, хамкорликнинг танланган йўналиш ва суръатларига риоя қилиш муҳимлиги таъкидланди.

Ишлаб чиқилаётган ташаббусларни тезкор амалга оширишни таъминлаш мақсадида, идоралараро ҳамкорликнинг хар бир босқичи ҳолатини мониторинг қилиш ҳамда юзага келаётган масала ва ғовларни кузатиб боришни икки томонлама таъминлашга келишиб олинди.

Амирлик томони, Ўзбекистон билан муносабатларга алоҳида аҳамият беришини таъкидлаб, ўз тарафидан мавжуд келишувлар доираси билан чекланиб қолмасдан, республикада истиқболли ғоялар ва инвестиция лойиҳаларини амалга оширишга янги компанияларни фаол жалб қилиш ниятларини билдирди.

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech