Русский Ўзбекча English

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ислом тараққиёт банки Гуруҳи Бошқарувчилари Кенгаши Раиси этиб сайланди

Ўзбекистон тарихида биринчи марта Ислом тараққиёт банки (ИТБ) Гуруҳи Бошқарувчилари Кенгаши – Банк олий бошқарув органи Раиси этиб Ўзбекистон томонидан Бошқарувчи, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.Умурзаков сайланди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, ўтган йилнинг октябрь ойида С.Умурзаков Европа тикланиш ва тараққиёт банки (ЕТТБ) Бошқарувчилари Кенгаши Раисининг ўринбосари этиб сайланган эди.

Маълумот учун: ўз ичига Ислом тараққиёт банки, Хусусий секторни ривожлантириш бўйича ислом корпорацияси, Халқаро ислом савдо-молия корпорацияси, Инвестициялар ва экспорт кредитларини суғурталаш ислом корпорацияси ва Ислом тадқиқот ва таълим институтини олган Ислом тараққиёт банки Гуруҳи 1974 йилда Жидда (Саудия Арабистони) шаҳрида ташкил этилган. ИТБ аъзолари таркибига 57 мамлакат киради. Банк фаолиятининг асосий йўналиши иқтисодиётнинг стратегик тармоқларида йирик инфратузилмавий ва ижтимоий аҳамиятга эга лойиҳаларни молиялаштиришдир.

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech