Русский Ўзбекча English

Ўзбекистон-Хитой қўшма инвестиция жамғармасини ташкил этиш тўғрисида битим имзоланди

27 август куни Бош вазир А. Арипов бошчилигидаги Ўзбекистон Республикаси ҳукумат делегациясининг Хитойга ташрифи чоғида Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ва Хитойнинг CITIC корпорацияси ўртасида устав жамғармаси 1 миллиард АҚШ долларга тенг бўлган Ўзбекистон-Хитой қўшма инвестиция жамғармасини ташкил этиш тўғрисида битим имзоланди.

Ушбу қадам икки мамлакат ўртасидаги инвестицион ҳамкорликнинг юқори ўсиш суръатларидан далолат беради: молиялаштиришнинг барқарор механизмини шакллантирилиши устувор юқори технологияли лойиҳаларни жадал амалга оширишда бор кучни сарфлашга имкон беради.

Хитойлик шериклар билан олдинги келишувга кўра, асосий эътибор кимё ва нефт-кимё соҳасидаги саноат корхоналарига ва нефт-газ секторидаги ишлаб чиқариш объектларига қаратилади.

Яқин келажакда, Ўзбекистон томонидан Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги жамғарма маблағлари ҳисобидан амалга ошириладиган истиқболли лойиҳавий таклифлар тўпламини тайёрлайди, уларнинг асосий қисмини юқори қўшилган қийматга эга бўлган ҳамда тегишли хом ашё базаси ва кадрлар ресурсларига эга бўлган республика ҳудудларида жойлашган кўп босқичли ишлаб чиқариладиган циклларнинг экспортга йўналтирилган корхоналар ташкил этади.

Шу муносабат билан Хитой томони билан техник-иқтисодий экспертиза ва кейинчалик тасдиқлаш учун лойиҳаларини манзилли рўйхатини аниқлаш бўйича Ўзбекистонда қатор учрашувлар ва музокаралар ўтказилиши тўғрисида келишувга эришилди.

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech