Ўзбекистон делегацияси Осиё инфратузилмаси инвестиция банки Бошқарувчилар кенгашининг йиллик йиғилишида иштирок этди.

Жорий йилнинг 12 июль куни Ўзбекистон Республикси делегацияси Люксембургда бўлиб ўтган Осиё инфраструктуравий инвестиция банки (ОИИБ) Бошқарувчилар кенгашининг йиллик йиғилишида иштирок этди.

Бу йилги анжуманнинг мавзуси ўзаро боғлиқлик ва интеграция бўлиб, унда кўплаб расмий тадбирлар кун тартибида Европа ва Осиёнинг инвестицион ва иқтисодий алоқалари масаласи кўтарилди.

Тадбирнинг очилиш маросимида Люксембург Буюк Герцоги Анри, Люксембург Бош вазири Ксавиер Беттель, Люксембург Молия вазири Пьер Граманья ва ОИИБ раҳбари Цинь Лицюнь иштирок этди.

Дастур доирасида Ўзбекистон Республикаси делегациясининг раҳбари – ОИИБнинг Ўзбекистондаги бошқарувчи директори С.Умурзаков - давра суҳбатида сўзга чиқди. Унда банкнинг корпоратив стратегиясини, ИТ-индустриясини ва унинг халқаро молиявий муҳитдаги ролини янада ривожлантириш, трансчегаравий инфратузилма лойиҳаларини амалга ошириш орқали Европа ва Осиёнинг инвестицион ҳамкорлигини кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.

Тадбир доирасида Франция Молия вазирлигининг ғазначилиги директори Одел Рено-Бассо, Германия Федерал мовазирлигининг давлат котиби Йорг Кукис, Афғонистон молия вазири ва иқтисодий масалалар ва инфраструктура бўйича Президентининг катта маслаҳатчиси Муҳаммад Каюми, Европа инвестиция банкининг бошқарувчи маслаҳатчиси Умберто дель Панта ва ОИИБ президенти Константин Лимитовский маслаҳатчиси билан учрашувлар бўлиб ўтди, ва ўзаро ҳамкорлик масалалари, давом этаётган лойиҳалар ва ташаббуслар мухокама қилинди.

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech