Русский Ўзбекча English

Ўзбекистон билан Европа Иттифоқи ўртасида Кенгайтирилган шериклик ва ҳамкорлик тўғрисидаги битим лойиҳаси устидаги ишлар давом этмоқда

Жорий йилнинг 30 март куни Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигида Ўзбекистон Республикаси ва Европа Иттифоқи ўртасида Кенгайтирилган шериклик ва ҳамкорлик тўғрисидаги битим (КШҲБ) лойиҳасининг савдо қисмини ишлаб чиқиш доирасида Брюсселдаги (Белгия)  Европа экспертлари билан видеоконференция шаклида музокаралар бўлиб ўтди.

Музокаралар давомида КШҲБнинг "Давлат харидлари" тўғрисидаги бобининг бир қатор низомлари, хусусан, камситишга йўлга қўймаслик умумий тамойиллари, давлат харидларида электрон воситалардан фойдаланиш ва бошқа жиҳатлар муҳокама қилинди.

Шунингдек, Европа томонидан "Ҳукумат харидлари тўғрисида"ги ЖСТ битими доирасида Европа Иттифоқи қабул қилган асосий мажбуриятлар ёритиб берилди.

Муҳокама якунида дунёдаги мавжуд эпидемиологик вазиятни ҳисобга олган ҳолда, томонлар ҳужжатни келишиш ва имзолаш учун уни тезкор равишда тайёрлаш мақсадида, Битимнинг қолган бобларини  биргаликда ишлаб чиқиш учун шу сингари музокараларни электрон шаклда ўтказиш амалиётини фаол равишда давом эттиришга келишиб олдилар.

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech