Русский Ўзбекча English

Ўзбекистон – Беларусь: саноат кооперацияси учун янги имкониятлар

Жорий йилнинг 6 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.Умурзаков “ИННОПРОМ”. Ўзбекистонда катта саноат ҳафталиги” Халқаро саноат кўргазмаси доирасида Беларусь Республикаси саноат вазири П.Пархомчик билан учрашди.

Томонлар Беларусь миллий павильонида бўлиб, Беларусь саноат корхоналари маҳсулотлари билан яқиндан танишдилар, шунингдек, юқори технологияли корхоналарни ташкил этиш бўйича йирик лойиҳаларни амалга ошириш орқали икки мамлакат ишлаб чиқарувчилари ўртасидаги ҳамкорликни чуқурлаштириш имкониятларини муҳокама қилдилар.

Хусусан, қишлоқ хўжалиги, тўқимачилик ва чарм-пойабзал саноати, қишлоқ хўжалиги ва махсус техника воситалари ҳамда фармацевтика препаратлари ишлаб чиқариш соҳаларидаги ҳамкорликни кенгайтириш бўйича мавжуд имкониятлар кўриб чиқилди.

Томонлар аниқ ўзбек ва белорус корхоналари ўртасида яқин алоқалар ўрнатиш бўйича келгусидаги саъй-ҳаракатларни белгилаб олдилар, шунингдек, қўшма лойиҳаларни амалга оширишда уларга ҳар томонлама кўмак беришга тайёр эканликларини билдирдилар.

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech