Русский Ўзбекча English

Углерод бетарафлиги бўйича семинар ташкил этилди

Жорий йилнинг 16 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг биринчи ўринбосари Л.Қудратов Ўзбекистон Республикасидаги Япония элчихонаси билан ҳамкорликда ташкил этилган “Япониянинг углерод бетарафлигига эришиш бўйича энергетика сиёсати” мавзусидаги онлайн семинарда иштирок этди.

Семинарда шунингдек, вазирликлар, идоралар, маҳаллий ҳокимият органлари ҳамда Ўзбекистон илмий-тадқиқот институтларининг 40 дан ортиқ вакиллари қатнашди.

Тадбир доирасида Япония сиёсий тадқиқотлар Миллий институти (ГРИППС) фахрий профессори Ҳ.Ней “Япония энергетика соҳасини ислоҳ қилиш” мавзусида маъруза қилди.

Хусусан, Япония биринчилардан бўлиб экологик тоза жамиятни шакллантириш мақсадида иссиқхона газлари чиқиндиларини 2050 йилга бориб ноль даражагача камайтиришни режалаштираётгани қайд этилди.

Тадбир давомида CО2 чиқиндиларини камайтириш учун ишлаб чиқариш корхоналарида янги технологияларни жорий этиш бўйича ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.

Семинар якунида атмосферасида иссиқхона газлари даражасини камайтириш масаласи юзасидан муҳокамани давом эттириш учун Ўзбекистонга профессор Х.Ней ташрифини ташкил этиш бўйича келишувга эришилди.

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech