Русский Ўзбекча English

Ҳудудлар ва тармоқларда экспорт салоҳиятини ривожлантириш бўйича Республика комиссияси Фарғона вилоятида ўз ишини бошлади

Жорий йилнинг 24 март куни Ҳудудлар ва тармоқларда экспорт салоҳиятини ривожлантириш бўйича Республика комиссияси Фарғона вилоятига ташриф буюрди. Комиссия аъзолари, шунингдек вазирликлар, идоралар, тижорат банклари ва маҳаллий ҳокимликнинг раҳбарлари вилоятнинг шаҳар ва туманларидаги корхоналарга ташриф буюриб, ҳозирги глобал иқтисодий вазиятда уларнинг фаолиятини ўрганишмоқда ва қўллаб-қувватлаш бўйича тезкор чораларни ишлаб чиқишмоқда.

Тадбиркорлар ва экспортчилар билан тўғридан-тўғри мулоқот лойиҳаларнинг ўзига хос хусусиятларини чуқур ўрганиш, мавжуд муаммоларни аниқлаш ва бизнес вакилларини коронавирус пандемияси тарқалишининг иқтисодий оқибатлари ва уларнинг Ўзбекистондаги инвестициялар ва ташқи иқтисодий фаолиятга таъсирини камайтиришга қаратилган давлат томонидан қўллаб-қувватлаш механизмлари билан таништиришга имкон беради.

Объектлардаги ресурслар ва инфратузилмаларнинг холисона таҳлили ҳар бир корхона учун молиявий рағбатлантириш чоралари, янги мижозларни ва юкларни ташишнинг муқобил йўлларини топишда ёрдам бериш, ишлаб чиқариш ва экспорт ҳажмини ошириш учун зарур шарт-шароитларни яратишда манзилли қўллаб-қувватлаш алгоритмини ишлаб чиқишга замин яратади.

Бўш ер майдонларидан фойдаланиш орқали саноат ва экспорт ҳажмларини ошириш учун қўшимча заҳираларни қидиришга, тижорат банклари ва халқаро молия институтларининг маблағларини жалб қилиш орқали молиявий рағбатлантиришга ва маҳаллий аҳолини тадбиркорлик фаолиятига кенг жалб этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Ҳар бир ўрганилган корхонага ишлаб чиқилган қўллаб-қувватлаш чораларини тадбиқ этиш ва тадбиркорларлик субъектининг янги сўровларига тезкор жавоб берилиши ва юзага келган муаммоларининг ҳал қилинишини мониторинг қилиш мақсадида масъул раҳбарлар ва ходимлар бириктирилмоқда.

Комиссиянинг Фарғона вилоятидаги фаолияти давом этмоқда

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech