Русский Ўзбекча English

Ҳудуд ва тармоқларда экспорт салоҳиятини ошириш бўйича Республика комиссияси Бухоро вилоятига ташриф буюрди

Жорий йил 18 ноябрь куни Ҳудуд ва тармоқларда экспорт салоҳиятини ошириш бўйича Республика комиссияси Бухоро вилоятига ташриф буюрди.

Ташрифдан бир неча кун аввал комиссия аъзоларидан ташкил топган кичик ишчи гуруҳлари томонидан вилоятнинг туман ва шаҳарларига чиқиб, комиссиянинг аввалги ташрифи давомидаги берилган топшириқларнинг ижроси ва кўрилган чора-тадбирларнинг амалий натижаларини мониторинг қилдилар.

Мониторинг натижалари Инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.Умурзаков бошчилигида ўтказилган учрашув давомида муҳокама қилинди – туман ва шаҳарлар раҳбарлари ҳамда марказий аппаратдан бириктирилган ходимлар бажарилган ишлар ва тадбиркорлар билан амалга оширилаётган жорий тадбирлар ҳақида маълумотлар тақдим этдилар.

Шунингдек, тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб қилиш ва экспорт прогноз кўрсаткичларининг жорий йил ўтган 10 ойлик ижроси ҳамда йил якуни прогнозларни сўзсиз таъминлаш бўйича режа қилинган чора-тадбирлар тўғрисида ҳисоботлар тингланди.

Учрашув якуни билан тақдим этилган ахборот таҳлили асосида, идоралараро мувофиқлаштириш ишларини кучайтириш ва келиб тушаётган мурожаатларга тезкорлик билан жавоб бериш орқали, тадбиркорлар билан амалга оширилаётган ишларнинг самарадорлигини ошириш бўйича аниқ топшириқлар берилди.

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech