Русский Ўзбекча English

Туркиянинг ишбилармон доиралари билан ҳамкорликни кенгайтириш истиқболлари муҳокама қилинди

Жорий йилнинг 12 февраль куни вазирликлар, тармоқ идоралари ва миллий холдинг компанияларнинг раҳбарларидан иборат Ўзбекистон Республикаси делегацияси Туркия Республикасига икки мамлакат ўртасидаги инвестициявий ва савдо-иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш имкониятларини муҳокама қилиш учун ташриф буюрди.

 Ташриф давомида делегация раҳбари, Инвестициялар ва ташқи савдо вазири С. Умурзаков энергетика, қишлоқ хўжалиги, тўқимачилик ва кимё саноати, минерал ресурслар ва металларни геология-қидирув ва қазиб олиш, қурилиш материалларини ишлаб чиқариш, ўй-жой қурилиши, махсус саноат зоналар менежменти, автомобилсозлик, соғлиқни сақлаш, таьлим, меҳмонхона бизнеси ва туризм соҳасидаги Туркиянинг Acibadem, Baycar, Dunyagoz, Vestel, Eczacibasi, Azom Enerji, Tekfen Holding, Esan, Gebze, Coskinoz Holding, Kani-Med, Sahlanlar Gida, Yenigun Holding, ILCI Holding каби энг йирик компаниялари раҳбарлари билан бир қатор учрашувлар ўтказди.

Ҳар бир тадбиркор билан алоҳида ўтказилган учрашув давомида тўғридан-тўғри инвестицияларни жалб қилган ҳолда йирик ва иқтисодий самарали лойиҳаларни амалга ошириш ва савдо битимларини тузиш истиқболлари кўриб чиқилди.

 Туркиянинг бизнес вакиллари билан бўлиб ўтган учрашувлар якунида аниқ келишувларга эришиш учун ҳамкорликнинг мавжуд имкониятларини чуқур ўрганиш бўйича келгусидаги ҳаракатлар алгоритми белгиланди ва айрим раҳбарлар билан истиқболли лойиҳалар ва ташаббуслар доирасида аниқ музокаралар ўтказиш учун уларнинг Ўзбекистонга ташриф буюриши тўғрисида келишувларга эришилди.

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech