Русский Ўзбекча English

Туркия Савдо палаталари ва товар биржалари Иттифоқи Президенти М.Ҳисоржикли ўғли билан учрашув бўлиб ўтди

Жорий йилнинг 14 октябр куни Ўзбекистон Инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.Умурзаков Туркия Савдо палаталари ва товар биржалари Иттифоқи Президенти М.Ҳисоржикли ўғли билан учрашди.

Учрашув чоғида Ўзбекистон ва Туркия хусусий сектори алоқаларининг мавжуд тамойиллари, шунингдек, тадбиркорликни ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш бўйича давлатлараро ҳамкорлик истиқболлари  муҳокама қилинди. Бу борада янги истиқболли бизнес ғояларни ишлаб чиқиш ва қўшма инвестиция лойиҳаларини амалга оширишни тезлаштириш учун саъй-ҳаракатларни бирлаштириш масалалари кўриб чиқилди.

Томонлар шунингдек, яқин истиқболда савдо айланмаси ҳажмини жиддий равишда кўпайтириш мақсадида ўзаро савдо соҳасида мустаҳкам ҳамкорлик бўйича якдил фикрга келдилар.

Gebze саноат зонаси маъмурияти иштирокида Тошкент вилоятида лойиҳа амалга оширилишини инобатга олган ҳолда эркин иқтисодий зоналарни ташкил этиш ва бошқариш бўйича Туркия тажрибасини ўзлаштириш ҳамда мазкур ташаббус импелементациясига ўзаро кўмак кўрсатиш чора-тадбирларига алоҳида эътибор берилди.

Учрашув якунлари бўйича томонлар ўзаро манфаатли шерикликнинг янги йўналишлари ҳамда икки давлат тадбиркорлари ҳамкорлигининг янги шаклларини ишлаб чиқиш орқали келгуси алоқаларни янада мустаҳкамлашга келишиб олдилар.

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech