Русский Ўзбекча English

Туркия Республикасининг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси М. Сурея Эр билан учрашув бўлиб ўтди

Инвестициялар ва Ташқи савдо вазирлигида Туркия Республикасининг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси М. Сурея Эр билан учрашув бўлиб ўтди.

Томонлар жорий йилнинг июль ойида бўлиб ўтган Ҳукуматлараро комиссия йиғилиши давомида белгиланган бир қатор устувор йўналишлар бўйича музокара жараёнларини фаоллаштириш орқали инвестиция ва савдо-иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш истиқболлари, шунингдек, туркийзабон давлатлар ҳамкорлик кенгаши саммити доирасида бўлиб ўтган Ўзбекистон ва Туркия президентларининг икки томонлама учрашуви ҳақида суҳбатлашдилар.

Шу нуқтаи назардан, Туркия ва Ўзбекистоннинг тегишли органлари томонидан савдо алоқаларини фаоллаштириш ва фитосанитар талаблар ва карантин назорати стандартларини ўзаро тан олиш бўйича ишлаб чиқилаётган битимларнинг жиҳатлари айтиб ўтилди ва муҳокама қилинди.

Алоҳида равишда логистика соҳасидаги ўзаро муносабатларни кучайтириш ва ўзаро келишув асосида тарифларни тартибга солиш тизимини оптималлаштириш масалалари кўриб чиқилди.

Учрашув якунида томонлар савдо ҳамкорлигини фаоллаштириш ва умумий масалаларни ҳал этишни жадаллаштириш бўйича қўшма ишчи гуруҳини яратиш истиқболлари тўғрисида келишиб олдилар.

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech