Русский Ўзбекча English

Тошкент шаҳрида Ўзбекистон-Италия бизнес-форуми бўлиб ўтди

Жорий йилнинг 22 ноябрь куни Ломбардия ҳудуди губернатори бошчилигидаги Италия делегациясининг ташрифи доирасида Тошкент шаҳрида Инвестициялар ва Ташқи савдо вазирлиги томонидан ташкил этилган Ўзбекистон-Италия бизнес-форуми бўлиб ўтди.

Форумни Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва Ташқи савдо вазири С.Умурзаков очиб, ушбу даражадаги тадбирларни ўтказилишиинвестиция, савдо-иқтисодий ва банк соҳаларида икки томонлама ҳамкорликнинг кенг кўламли амалий масалаларини муҳокама қилиш нуқтаи назаридан муҳимлигини таъкидлад ўтди.

Ўзбекистон Италия билан ҳар томонлама ҳамкорликни янада мустаҳкамлашга алоҳида аҳамият бераётгани ва бу, ўз навбатида, жорий йилда Ҳукуматлараро ишчи гуруҳининг навбатдаги йиғилишини ўтказилиши ҳамда Ўзбекистон делегациясининг XII Евросиё иқтисодий форумида иштирок этгани орқали намоён бўлиши таъкидлаб ўтилди.

Ушбу асносда, Ломбардияҳудуди губернатори А. Фонтана иқтисодий алоқаларни янада мустаҳкамлашда ҳар томонлама ёрдам кўрсатишга тайёрлигини билдирди, бу эса, Ўзбекистон-Италия муносабатларининг барча йўналишларини фаоллаштириш ва кенгайтиришга салмоқли ҳисса қўшиш имконини беради.

Италия компаниялари билан бизнес шериклигини ривожлантириш шартлари сифатида мамлакатнинг иқтисодий тизимида жадал амалга оширилаётган ислоҳотлар ва янгиликлар хизмат қилиши мумкин.Улар орасида бозор иқтисодиётига тўлиқ ўтиш учун қонунчилик базасини мустаҳкамлаш, ер майдонларига хусусий мулкчилик институтини жорий қилиш, фойдани репатриация қилиш ва миллий валютани конвертацияси бўйича чекловларни олиб ташлаш, иқтисодиётдаги давлат ролини пасайтириш, солиқ тизимини такомиллаштириш ва Жаҳон Савдо Ташкилотига кириш бўйича иш олиб бориш орқали, мамлакатнинг жаҳон иқтисодий тизимига изчил интеграциясини алоҳида таъкидлаш лозим.

Ўзбекистон билан ҳамкорликка доимий қизиқиш билдираётгван Ломбардия компаниялари орасидан Maire Tecnimont, Mapei, Wood / Foster Wheeler, Asco Filtri, SI.SE, Marzoli, Pietro Fiorentini, Cannon / Bono, Plastics Technologies, In3act, General Med Merate ҳамда Unicredit Bank вa Banca Intesa San Paolo каби йирик банкларларни ажратиб кўрсатиш мумкин.

Инвестиция ва саноат кооперацияси соҳасидаги сезиларли имкониятлар кўриб чиқилди. Сўнгги 2 йил ичида Ўзбекистонда Италия капитали иштирокидаги корхоналар сони икки бараварга (46 тагача) ошди. Жорий йил бошидан буён 15 та корхона ташкил этилди, Италиянинг 7 компанияси аккредитациядан ўтди. Ломбардия инвесторлари учун қишлоқ хўжалиги, автомобиль саноати ва бутловчи қисмларни ишлаб чиқариш, мева-сабзавот маҳсулотларни қайта ишлаш, кимё тармоғи, нефт ва газ саноати, тўқимачилик, ипак ва чарм-поябзал саноати, қурилиш материаллари ишлаб чиқариш соҳаси, фармацевтика, металлургия, шунингдек бошқа йўналишларда муҳим истиқболлар қайд этилди.

Шунингдек, форум давомида, мавжуд савдо-иқтисодий шароитлар ва бозор хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда, бугунги кунда, ўзаро савдо ҳажмини йилига 500 миллион долларгача ошириш имконияти мавжудлиги маълум қилинди.

Тадбир давомида Италия ва Ўзбекистон дипломатик ваколатхоналари раҳбарлари, Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси раиси А. Икромов, “Италия-Ўзбекистон” Савдо-саноат палатаси президенти Л. Иперти, шунингдек, Италия компаниялари ва банклари раҳбарлари сўзга чиқдилар.

Маълумот учун: Ломбардия - Италиянинг шимолий қисмидаги маъмурий ҳудуд (12 та маъмурий бўлинма ва 1507 та коммунани қамраб олган). Бу ерда мамлакат аҳолисининг 1/6 қисми (10 миллион нафар) истиқомат қилади. Бу ҳолат уни энг зич жойлашган ҳудудлардан бирига айлантиради – Ломбардия ҳудуди аҳолиси баъзи Европа давлатлари, масалан Австрия, Швейцария ва Норвегия аҳолисидан кўпдир. Ҳозирги босқичда, Италиянинг энг фаол иқтисодий ҳудудларидан бири бўлган Ломбардиянинг ялпи ҳудудий маҳсулоти жами Италиянинг ялпи ички маҳсулотининг 20 фоизини – 400 миллиард еврони ташкил этади.

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech