Русский Ўзбекча English

Термиз шаҳрида тадбиркорлар билан ишлашнинг янги концепцияси тақдимоти бўлиб ўтди

Жорий йилнинг 9 январь куни Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигининг ишчи гуруҳи вазир С.Умурзаков бошчилигида 2020 йилдан бошлаб тадбиқ этиладиган тадбиркорлар билан ишлашнинг тармоқ вазирликлари, идоралари ва маҳаллий ҳокимият органлари билан ўзаро мувофиқлаштирилган янги концепцияси тақдимотини ўтказиш  учун Сурхондарё вилоятига ташриф буюрди.

Термиз шаҳрида бўлиб ўтган йиғилишда ҳудуднинг туман ва шаҳар ҳокимлари, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг ўринбосарлари, вазирликнинг таркибий бошқармалари ва ҳудудий бўлинмалари раҳбарлари иштирок этдилар.

Инвестиция лойиҳалари ташаббускорлари ва экспорт қилувчилар билан мавжуд иш форматини оптималлаштириш бўийча  киритилаётган асосий ўзгариш бу маҳаллий ҳокимият органлари ва тармоқ идоралари вакилларининг солидар жавобгарлигининг  матрицали тузилмасидир - бундай ёндашув давлат идоралари ва хўжалик юритувчи субъектларнинг бирлашмалари ўртасидаги ҳамкорликни кучайтириб, ҳар бир инвестиция лойиҳаси ва савдо битимининг амалга оширилишини узлуксиз кузатиб бориш имконини беради.

Йиғилиш давомида шунингдек,  инвестицияларни жалб қилиш ва экспорт прогнозларининг бажарилишини таъминлаш учун устувор вазифалар белгиланиб олинди, булар: инвестиция лойиҳалари ташаббускорларининг вилоятнинг бир қатор туман ва шаҳарларидаги жорий муаммолари буйича ечимларни ишлаб чиқиш, бу эса ўз навбатида лойиҳаларни амалга оширилишини ва ишлаб чиқариш қувватларини ишга туширилишини тезлаштириш имконини беради, жалб қилинаётган инвестиция оқимларини Сурхондарё вилоятининг энг истиқболли тармоқларига йўналтириш устиворлигини таъминлаш, бир қатор тижорат банклари билан тадбиркорлар ва экспорт қилувчиларга кредит ресурсларини ажратиш бўйича иш олиб бориш, янги бозорларга кириш учун зарур сертификатларни олишга кўмаклашиш ва бошқа долзарб вазифалардир.

Бундан ташқари, маъсул раҳбарлар ва ходимларга тегишли давлат тузилмалари ва маҳаллий  ҳокимият органлари билан ҳамкорликда тадбиркорлар билан ишлашнинг янги тизимини тезкор тадбиқ этиш учун идоралараро ҳамкорликнинг самарали механизмларини ишлаб чиқиш бўйича манзилли топшириқлар берилди.

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech