Русский Ўзбекча English

Табиий минерал сувнинг энг йирик ишлаб чиқарувчиси IDS Borjomi International билан музокаралар

9-январь куни Инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг ўринбосари Б.Абидов табиий минерал сувнинг энг йирик ишлаб чиқарувчиси, МДҲ ваБолтиқ бўйи давлатларида идишланган сув тоифасида етакчи бўлган IDS BORJOMI Internationalкомпаниясининнг вице-президенти Ян Громыко билан музокаралар ўтказди.

Учрашув мақсади - ҳамкорликнинг истиқболлари ва ўтган йили Ўзбекистонда ваколатхонаси очилган компаниянинг келажакдаги ривожланиш режаларини муҳокама қилиш бўлди.

Томонлар Ўзбекистон ва Грузия ўртасидаги савдо-иқтисодий ҳамкорлик ҳажмини ўсишини қайд этдилар. Бунда, 2019 йилнинг 11 ойида мамлакатлар ўртасидаги савдо ҳажми 112 миллион долларни ташкил этиб, бу 2018 йилнинг шу даврига нисбатан 58 миллион долларга кўпроқдир.

Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Грузия Республикаси Ҳукумати ўртасида 1995 йилнинг 4 сентябрь куни имзоланган Эркин савдо тўғрисидаги битимга мувофиқ томонлар бир-бирларига эркин савдо режимини таъминлайдилар ва ўзаро савдо-сотиқда божхона тўловларини қўлламайдилар.

Бундан ташқари, IDS BORJOMI International вакиллари республикага олиб кирилаётган минерал сувга нисбатан тариф чораларини қўллаш масаласини кўтаришди.

Музокаралар якунида томонлар бир қатор масалалар бўйича келгусидаги ҳамкорлик ва ўзаро ҳаракатлар тўғрисида келишиб олдилар.

Маълумот учун: IDS Borjomi International 5 мамлакатда ўз ваколатхоналарига эга бўлган халқаро компания бўлиб, ўз маҳсулотларини 40дан ортиқ мамлакатларга экспорт қилади. Бугунги кунда компания: грузиялик IDS Borjomi Georgia, украиналик IDS Borjomi Ukraine, россиялик IDS Borjomi Russia, беларусиялик IDS Borjomi Belarus, шунингдек, IDS Borjomi Europe ваколатхонасини (Вилнюс, Литва ш.) бирлаштиради. Компания Россия Федерацияси, Украина ва Грузияда 8 та шиша заводига эга. Корхонада 7 мингга яқин ходим ишлайди.

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech