Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигининг Ҳайъат йиғилиши бўлиб ўтди

Жорий йилнинг 15 июнида видеоконференция кўринишида вазир ўринбосарлари, вазирликнинг марказий аппарати таркибий бўлинма раҳбарлари, ҳоким ўринбосарлари – ҳудудий бошқармалар бошлиқлари иштирокида Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигининг Ҳайъат йиғилиши бўлиб ўтди. Унда вазирлик тизимининг амалдаги фаолияти юзасидан долзарб муаммолар ва масалалар муҳокама қилинди.

Кун тартибидаги долзарб масалалардан бири қабул қилинган дастурлар ва минтақавий ривожланиш концепциялари, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ҳисобга олинган ҳолда 2020-2022 йилларга мўлжалланган Инвестиция дастурига киритилган инвестициявий таклифларни шакллантириш бўлди. Шу нуқтаи назардан келиб чиқиб, режалаштирилган даврнинг охирида мақсадларни аниқлаш ва уларни амалга оширишни таъминлаш бўйича чора-тадбирлар мажмуини ишлаб чиқишни ҳисобга олган ҳолда, инвестицияларни жалб қилиш стратегиясини шакллантиришга қаратилган чуқур ёндашувни қўллаш зарурати айтиб ўтилди. Шу билан бир қаторда муқобил инвестиция таклифларини ишлаб чиқиш жараёнида барча омиллар, шу жумладан, хомашё, инфратузилма, инсон ресурслари мавжудлиги, ички бозорда экспорт қилиш ва амалга ошириш имкониятлари ҳисобга олиниши алоҳида таъкидланди.

Шунингдек, йиғилишда 2019 йилнинг биринчи ярим йиллик режасини сўзсиз бажариш, жумладан, экспортни ошириш, тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб қилиш ва ривожлантириш, халқаро молия институтларининг маблағлари ва ҳудудий инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш масаласи кўтарилди: белгиланган кўрсаткичлар бўйича ҳисоботлар эшитилиб, муаммолар ишлаб чиқилди ва вазифаларни ўз вақтида ҳал этиш бўйича истиқболли таклифлар кўриб чиқилди.

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech