Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги делегациясининг Европа тикланиш ва тараққиёт банкининг президенти С.Чакрабарти билан музокаралари бўлиб ўтди.

Жорий йилнинг 10 июль куни Инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.Умурзаков Европа тикланиш ва тараққиёт банки президенти С.Чакрабарти билан музокараларни банкнинг Лондондаги штаб-квартирасида ўтказди.

Музокаралар давомида томонлар ҳамкорликнинг устувор йўналишларини муҳокама қилишди: молиялаштирилаётган лойиҳалар реализациясининг кечиши ва янги воситаларни ўзлаштирилиши, уларнинг бажарилиши учун янги истиқболли ташаббуслар ва имкониятлар. Алоҳида эътибор ЕТТБнинг Ўзбекистон банк-молия секторини ислоҳ қилинишидаги иштирокига қаратилган эди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузурида ЕТТБнинг қўллаб-қувватлаши ва техник кўмаги остида Чет эл инвесторлари кенгашини ташкил этиш ва ўтказиш доирасида ҳамкорлик вариантлари ҳам кўриб чиқилди.

Шунингдек, 2023 йили Самарқанд шаҳрида ЕТТБ Бошқарувчилари кегашининг ҳар йиллик мажлисини ўтказиш бўйича талабнома ҳам муҳокама қилинди.

Музокаралар натижалари бўйича томонлар кун тартибининг асосий масалалари бўйича умумий назарни шакллантирдилар, ҳамкорликнинг кейинги босқичлари бўйича келишуларга эришдилар.

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech