Европа Тикланиш ва Тараққиёт Банки (ЕТТБ) делегацияси билан учрашув бўлиб ўтди

Жорий йилнинг 4 июлида Европа Тикланиш ва Тараққиёт Банки (ЕТТБ) делегацияси ва Иннвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Молия вазирлиги, Марказий банк ҳамда Давлат активларини бошқариш агентлиги раҳбарлари ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

Йиғилишда республикамиздаги банк секторини ислоҳ қилиш ташаббуси доирасида ЕТТБ ва Ўзбекистон Республикаси ўртасидаги ҳамкорлик имкониятлари муҳокама қилинди. Банк вакиллари банк-молия тизимини тизимли равишда ўзгартириш, республикадаги тижорат банкларини диагностика қилиш, тижорат самарадорлигини ошириш ва бозор иқтисодиётида ўрта ва узоқ муддатли ривожланиш стратегиясини шакллантириш учун активларни жойлаштиришни оптималлаштириш механизмларини жалб қилиш бўйича концептуал таклифларни тақдим етди. Шунингдек, таклиф этилган ҳамкорлик шакли пост-трансформатион молиявий қўллаб-қувватлаш дастурларини, Ўзбекистон иқтисодиётига инвестиция киритиш ҳажмини оширишни назарда тутади.

Мулоқот чоғида ушбу ташаббусни амалга оширишга қаратилган турли ёндашувлар тингланди ва кўриб чиқилди; Учрашув якунида томонлар илгари сурилган таклифларни янада аниқроқ ишлаб чиқиш учун қатор қўшимча учрашувлар ўтказишга келишиб олдилар.

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech