Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотига (ШҲТ) аъзо давлатлар ташқи иқтисодий ва ташқи савдо фаолияти учун масъул вазирларнинг 18-йиғилиши

Жорий йилнинг 26 сентябр куни Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.Умурзаков раислигида Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотига (ШҲТ) аъзо давлатлар ташқи иқтисодий ва ташқи савдо фаолияти учун масъул вазирларнинг 18-йиғилиши бўлиб ўтди. 

Йиғилишда ташкилотнинг барқарор савдо-иқтисодий ривожланиш, тинчликни мустаҳкамлаш, минтақавий ва глобал даражадаги замонавий таҳдидларга қарши курашишнинг ишчи механизми сифатида ташкилот фаолиятининг натижалари сарҳисоб қилинди.

Мавжуд алоқаларни сақлаб қолиниши минтақалараро даражадаги самарали муносабатлар ҳамда иқтисодиёт, инвестиция, савдо, транспорт ва технология соҳаларида ахборот алмашиш ва давлатлараро синергияларни муҳокама қилиш учун қулай имконият яратишнинг гарови эканлиги таъкидлаб ўтилди.

Саноат ва қишлоқ хўжалигида инновацион ва ресурларни тежамкор технологияларни кенг жорий этишга мўлжалланган кенг кўламли лойиҳаларни амалга оширишда халқаро ҳамкорлик истиқболлари, ўзаро манфаатли тариф сиёсатини шакллантириш ва савдо тартиботларини соддалаштириш механизмлари, ШҲТга аъзо давлатлар ишбилармон доираларини яқинлаштириш ташаббуслари йиғилиш кун тартибининг асосий мавзулари бўлди.

Шунингдек, кўп томонлама ишчи гуруҳларнинг тезкорлиги ва алоқаларини ошириш, ҳамда уларни, ташкилот доирасида ўзаро алоқа қилиш жараёнларини жадаллаштриш борасида катта имконият яратувчи, рақамли амалга ошириш даражасига етказиш орқали ШҲТга аъзо давлатлар ўртасида ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада кенгайтириш ва чуқурлаштириш жиҳатларига тўхтаб ўтилди.

Ташкилотга аъзо давлатларнинг ишбилармон, саноат ва молиявий доираларининг манфаатларини ифода этувчи ва уларга кўп томонлама савдо-иқтисодий ҳамкорлик Дастурини амалга ошириш доирасида муваффақиятли ҳамкорлик қилишга имкон берувчи Ишбилармонлар кенгаши ва Банклараро бирлашмаси фаолиятларининг роллари таъкидланди.

Йиғилиш якунида тегишли қарорлар, шу жумладан ШҲТга аъзо давлатларнинг келгусида кўп томонлама савдо-иқтисодий ҳамкорлик дастури, қабул қилинди.

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech