ШҲТ саммитига тайёргарлик доирасида Самарканд вилоятига хизмат сафари

Жорий йилнинг 6 июль куни Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигининг ишчи гуруҳи 2022 йилда Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг саммитини ўтказишга тайёргарлик доирасида шаҳар инфратузилмаси билан боғлиқ бўлган долзарб масалаларни ишлаб чиқиш учун Самарқанд шаҳрига ташриф буюрди.

 Ташриф доирасида бир қатор инвестицион лойиҳалар реализациясини олиб борилиши кўриб чиқилди: саммитнинг асосий тадбирларини ўтказиш учун кўп функционалли мажмуа, меҳмонхоналарни қурилиши, шаҳар ободончилиги ва саёҳатчилар зоналарининг яратилиши. Турли ракурслардан қуриладиган ва қайта таъмирланадиган объектларни жойлаштириш концепцияси кўриб чиқилди: алоҳида эътибор мавжуд бўлган уй-жой фондини ва жамоат мақсадларидаги объектларни сақлаб қолишнинг муҳимлигига, экологик мувозанат ва шаҳар транспорт инфратузилмасининг топографиясига, шунингдек тарихий меросимизни сақлаб қолиш талабларига риоя қилишга қаратилган.

 Маҳаллий ҳукумат органлари ва лойиҳа ташкилотларининг вакиллари билан муҳокама мобайнида илғор жаҳон тажрибасини, шаҳарсозликнинг замонавий стандартлари ва ноёб тарихий шаҳарнинг асли ва бутлигини сақлаб қолиш тамойилларини ҳисобга олган ҳолда шаҳар инфратузилмасини модернизация қилиш зарурати борасида умумий позиция ишлаб чиқилди.

 Ташриф натижалари бўйича қурилиш ва қайта таъмирлаш жараёнларини тезлаштириш бўйича оператив масалалар белгиланди, шунингдек саммитни ўтказишга тайёргарлик доирасида ташкилий масалалар ишлаб чиқилди.

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech