«Publicis Groupe» медиа-гуруҳи раҳбарияти билан учрашув бўлиб ўтди

9 сентябр куни Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигида дунёдаги тўртта йирик аҳборот компанияларидан бири бўлган «Publicis Groupe» медиа-гуруҳи раҳбарияти билан учрашув бўлиб ўтди. Ушбу компания Давосдаги бизнес-форумларнинг ташкилотчиларидан бири хисобланиб, кўплаб давлатлар ҳукуматлари ва халқаро ташкилотларнинг расмий пиар-агентидир.

Учрашув давомида олиб борилаётган ислоҳотлар доирасида Ўзбекистоннинг инвестицион муҳити ва мамлакатнинг иқтисодий ўзгаришини ёритиш учун медиа-гуруҳни жалб қилиш мақсадида ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди.

Шу нуқтаи назардан, Ўзбекистон делегациясининг бир қатор халқаро форумларда ва бошқа тадбирларда халқаро оммавий ахборот воситаларида муносиб ёритган ҳолда иштирок этиш имкониятлари кўриб чиқилди.

Учрашув якунлари бўйича томонлар ҳамкорликнинг аниқ шакли ва шартларини белгилаш бўйича келгусидаги ҳамкорлик тўғрисида келишиб олдилар.

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech