Русский Ўзбекча English

Осиё Тараққиёт Банкининг янги тайинланган Президенти М.Асакава билан учрашув бўлиб ўтди

Жорий йил 3 декабрь куни Ўзбекистон делегациясининг Японияга ташрифи доирасида Япония молия вазирининг собиқ ўринбосари, Осиё Тараққиёт Банкининг (ОТБ) янги тайинланган Президенти М.Асакава билан учрашув бўлиб ўтди.

ОТБ мамлакатимизда 1995 йилдан буён ўз фаолиятини муваффақиятли ривожлантириб, Ўзбекистоннинг энг муҳим ҳамкорларидан бири ҳисобланади – бугунги кунда,  унинг портфели умумий молиялаштириш ҳажми 7 млрд. доллардан ортиқ бўлган 62 та лойиҳани ташкил қилган.

Ушбу кўрсаткичлар мамлакат иқтисодиётининг сезиларли инвестицион сиғимга ҳамда ҳамкорликни янада кенгайтириш учун юқори салоҳиятга эгалигидан далолат беради. Шунинг учун, учрашув давомида, ОТБ томонидан молиялаштириш учун янги ташаббусларни аниқлаш мақсадида, ўзаро муносабатларнинг устувор бўлган – соғлиқни сақлаш, таълим, сув ресурсларини бошқариш, қишлоқ хўжалиги, молия сектори ва энергетика каби соҳалар муҳокама қилинди.

Осиё Тараққиёт Банкининг жалб қилинган маблағларини ўзлаштириш динамикасининг ўсиши сабабли (2018 йилда маблағларни ўзлаштириш ҳажмининг ўсиши аввалги йилга нисбатан 210 фоизни ташкил этган), бугунги кунда, янги лойиҳаларни ўрганиш ва ишлаш мақсадида кўриб чиқиш учун барча асослар мавжудлиги таъкидлаб ўтилди.   

Учрашув якунида, амалга оширилаётган лойиҳаларни жадаллаштириш ва янги истиқболли ташаббусларни илгари суришни назарда тутган ҳолда, Ўзбекистоннинг  ОТБ билан ҳамкорлигининг янада ривожлантириш борасида келишувларга эришилди.

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech