Русский Ўзбекча English

Осиё инфратузилмавий инвестициялар банки Инвестицион операциялари департаменти бош директори С.Теравинторн билан учрашув бўлиб ўтди

Жорий йилнинг 15 ноябрь куни Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигида Осиё инфратузилмавий инвестициялар банки (ОИИБ) Инвестицион операциялари департаменти бош директори С.Теравинторн билан учрашув бўлиб ўтди – томонлар  ҳамкорликнинг муҳим йўналишлари доирасида ўзаро муносабатларнинг жорий ҳолати ва келгусидаги чоралар муҳокама қилдилар.

ОИИБ Президенти Ц.Лицюннинг Ўзбекистонга қилган ташрифи ҳамда шаҳсий учрашув ва музокараларда эришилган келишувлар ОИИБ билан ҳамкорликнимисли кўрилмаган миқёс ва суръатларга олиб чиқди.

Бугунги кунда, Бухоро вилоятида инфратузилмавий қурилиш лойиҳалар бўйича фаол иш олиб борилмоқда – ОИИБ техник миссиялари тезкор тартибда лойиҳаларнинг техник-иқтисодий аспектларини ишлаб чиқмоқда. Бир вақтнинг ўзида Қорақалпоғистон Республикаси автомобил йўллари, сув таъминоти ва оқава сув инфратузилмаларини қуриш ва модернизация қилиш лойиҳаларини дастлабки ўрганиш ишлари амалга оширилмоқда. Шунингдек, йил якунига қадар маққулланиши кутилаётган “Обод қишлоқ” лойиҳаси бўйича олиб борилаётган музокара жараёнларида сезиларли ривожланиш кузатилмоқда.

ОИИБ Ўзбекистондаги фаолияти доирасида бошқа халқаро молия институтлари билан  яқин ҳамкорликни амалга оширмоқда: Осиё Тараққиёти Банки (ОТБ) билан Ўзбекистон темир йўл тармоғининг айрим қисмларини электрлаш лойиҳаси биргаликда ишлаб чиқилмоқда, Европа инвестиция банки (ЕИБ) билан иссиқлик таъминоти объектларини қуриш ва реконструкция қилиш бўйича қатор лойиҳаларни биргаликда молиялаштириш истиқболлари борасида музокаралар олиб борилмоқда.

Бўлиб ўтган суҳбат белгиланган ташаббусларни амалга ошириш билан боғлиқ бўлган мавжуд масалаларни чуқур таҳлил қилишга ва ОИИБ техник миссияларининг Ўзбекистондаги келгуси фаолияти давомида фойдаланиш учун биргаликдагихаракатлар билан ўзаро маанфатли бўлган ечимларни ишлаб чиқиш ва келишиш имкониятини берди.

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech