Русский Ўзбекча English

«Микро-, кичик ва ўрта бизнес корхоналарини молиялаштириш» дастури ишга туширилиши режалаштирилмоқда

Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги KfW тараққиет банки вакиллиги асосида Германия федерал ҳукумати билан ҳамкорликда 2020 йилнинг иккинчи ярмида молия бозори «Микро-, кичик ва ўрта бизнес корхоналарини молиялаштириш» дастурини бошлашни режалаштирмоқда.

Дастурнинг асосий мақсади - Ўзбекистон Республикасида кичик ва ўрта бизнес корхоналарини ўрта ва узоқ муддатларга молиялаштиришнинг барқарор ўсишини таъминлашдан иборат. Шунингдек, дастур ўз олдига иштирокчи молия институтларининг ваколатини оширишни қўллаб-қувватлашни, корхоналарнинг бозорга интеграциялашувини кучайтиришни ҳамда қўшимча қиймат яратиш занжирини мустахкамлашни мақсад қилиб қўйган.   

Дастур доирасида дастурда белгиланган меъзонларга жавоб берадиган ва танловдан ўтган ҳамкор молия ташкилотларига (ҲМТ) кредит линияси ажратиш ҳамда техник кўмак кўрсатиш кўзда тутилган. 

Хозирда, KfW кўрсатмасига асосан Frankfurt School of Finance & Management консалтинг компанияси томонидан дастурни ишлаб чиқиш ва салоҳиятли иштирокчи ҳамкор ташкилотларни белгилаб олиш мақсадида дастлабки тадқиқот ишлари олиб борилмокда.

KfW ҳамда Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳамкорлик қилишдан мамнунлигини билдиради.

Дастурда иштирок этишни хохловчи молия институтлари Консултантга  uzb_program@fs.de  электрон манзили орқали мурожаат этиши мумкинлигини маълум қиламиз.

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech