Русский Ўзбекча English

Лондон шаҳрида «UzInvest - 2019» Халқаро инвестиция форуми бўлиб ўтди

Лондон шаҳрида «UzInvest - 2019» Халқаро инвестиция форуми бўлиб ўтиб,ушбу тадбир, мутахассисларнинг фикрига кўра, Британия-Ўзбекистон иқтисодий ҳамкорлиги тарихидаги муҳим воқеа бўлди.

Форум ишида Буюк Британия Бош вазирининг Махсус вакили баронесса Э.Николсон, халқаро ташкилотлар ва молиявий институтлар вакиллари ҳамда  Буюк Британиянинг 150 дан ортиқ етакчи компаниялари, банклари ва инвестиция фондлари, хусусан «British Petroleum», «Shell», «Rio Tinto», «Chaarat», «TheCityUK», «Sturgeon Capital» ва бошқалар иштирок этдилар.

Мазкур форумда Ўзбекистоннинг Инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг биринчи ўринбосари Л.Кудратов, Давлат активларини бошқариш агентлиги, Капитал бозорини бошқариш агентлиги ва бошқа вазирлик ва идоралари раҳбарларидан ташкил топган расмий делегацияси билан бирга, илк бор, кўплаб хусусий бизнес вакиллари, шу жумладан «Universal Bank», «Silk Capital», «Orient Finance Bank», «Korzinka.uz», таълим, онлайн савдо ва микрокредитлаш соҳасидаги муваффақиятли миллий стартаплар вакиллари иштирок этгани Британия томониданюқори баҳоланди.

Инвестиция форумнинг иши Буюк Британия ва Ўзбекистоннинг«The Economist», «The Financial Times», «BBC», «The Banker», «Kun.uz» каби 20 та етакчи  ОAВ журналистлари томонидан ёритилди.

Ўзбекистон томонининг чиқишлари ва ташкилотчилар томонидан тайёрланган Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотлар тўғрисидаги махсус маъруза мунозараларга туртки бўлди. Хорижий иштирокчилар республикада олиб борилаётган ислоҳотлар чет эллик инвесторлар учун катта имкониятлар яратишини таъкидладилар.

Форум давомида Ўзбекистон делегацияси хорижий ОAВ вакиллари учун брифинг ўтказиб, уларнинг қизиқтирган саволларига батафсил жавоб берди.

Шунингдек, тадбир давомида Буюк Британиялик сиёсатчилари, ЕТТБ, «Shell», «Рио Тинто», «The City UK» ташкилотлар вакиллари билан қатор икки томонлама учрашувлар ўтказилди.

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech