Русский Ўзбекча English

Литванинг Ўзбекистондаги Элчиси билан учрашув бўлиб ўтди

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигида вазирнинг биринчи ўринбосари Л.Кудратов Литва Республикасининг Ўзбекистон Республикасидаги элчиси Э.Баярунас билан учрашди.

Элчи Э.Баярунас Литва бизнес доираларининг ўзбекистонлик шериклар билан ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатишнинг турли йўналишларида ҳамкорлик қилишга қизиқиши ортиб бораётганини қайд этди.

Учрашувда Ўзбекистон ва Литва ўртасида транспорт ва логистика, қишлоқ хўжалиги, қайта тикланадиган энергия манбалари, ахборот-коммуникация технологиялари каби ўзаро жозибадор тармоқларда ҳамкорлик қилиш имкониятлари ва истиқболлари муҳокама этилди.

Литва Ўзбекистоннинг ЕИдаги энг йирик савдо ҳамкорларидан биридир.

Ўтган 4 йил мобайнида мамлакатлар ўртасидаги савдо айланмаси 2,5 баробар кўпайиб, 500 млн. доллардан ошди. Томонлар икки мамлакат тармоқларининг имкониятларидан кенг фойдаланиш орқали ўзаро савдо ҳажмини янада ошириш зарурлигини таъкидладилар.

Жорий йилнинг кузида Савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича Ўзбекистон – Литва ҳукуматлараро комиссиясининг навбатдаги йиғилиши ҳамда икки мамлакат тадбиркорлари иштирокида бизнес-форум ўтказиш бўйича келишувга эришилди.

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech