Русский Ўзбекча English

Корея Эксимбанки делегацияси билан учрашув бўлиб ўтди

Жорий йилнинг 8-ноябр куни инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигида Корея Эксимбанки молиявий операциялар бўйича директори Ч. Юн-су бошчилигидаги делегация билан учрашув бўлиб ўтди, унда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги вакиллари ҳам иштирок этдилар.

Учрашув давомида томонлар икки мамлакат ишбилармон доираларининг икки томонлама ҳамкорликни ривожлантиришга қизиқиши юқори эканлиги, хусусан, Корея Республикаси Президенти Мун Чже Иннинг Ўзбекистон Республикасига давлат ташрифи чоғида эришилган келишувлар муҳокама қилинди.
Учрашув якунлари бўйича бир қатор регионал тиббиёт муассасаларини умумий қиймати 74 миллион долларга тенг тиббий ускуналар билан жиҳозлаш лойиҳаси бўйича ҳамкорлик тўғрисида Протокол имзоланди.

Лойиҳанинг асосий мақсади, республика соғлиқни сақлаш тизимининг хизмат сифатини ошириш мақсадида, вилоятларда, асосан чекка ва қишлоқ жойлардаги 150 дан ортиқ тиббиёт муассасаларини, замонавий юқори технологик ускуналар, ёрдамчи тиббий материаллар ва воситалар билан таъминлаш орқали модернизация қилишдан иборат.

Учрашув якунида, эришилган келишувларни ҳаётга татбиқ этиш бўйича кейинги амалий ишлар ҳам муҳокама қилинди.

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech