Япониянинг етакчи компаниялари ваколатхоналари раҳбарлари билан учрашув бўлиб ўтди

Жорий йилнинг 9 сентябр куни Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигида Япониянинг етакчи компаниялари «Sumitomo Corporation», «Mitsubishi Corporation» ва «Itochu Corporation» ваколатхоналари раҳбарлари билан учрашув бўлиб ўтди.

Учрашув давомида ушбу компанияларнинг ҳар бири билан автомобилсозлик, тўқимачилик, кимё, тоғ-кон ва озиқ-овқат саноати каби соҳаларда ўзаро манфаатли ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва ривожлантириш, шунингдек, Япония саноатининг етакчилари билан янги алоқалар ўрнатиш масалалари муҳокама қилинди. Шунингдек, тадбиркорлар Ўзбекистондаги тубдан ўзгартирилаётган иқтисодиёт ва инвестиция муҳити шароитида бизнесни ривожлантиришга оид фикр ва тажрибалари билан ўртоқлашдилар.

Шу муносабат билан япониялик ишбилармонлар Ўзбекистондаги иштирокини ўзларининг манфаатлар доирасини диверсификация қилиш ва иқтисодиётнинг илгари ўзлаштирилмаган соҳаларига қўшимча инвестицияларни жалб қилиш орқали кенгайтиришга тайёрликларини билдирдилар.

Вазирлик раҳбарияти, ўз навбатида, Япония ва Ўзбекистон ўртасидаги сармоявий, савдо-иқтисодий ҳамкорлик учун улкан салоҳиятдан тўлиқ фойдаланиш мақсадида япон бизнеси учун энг қулай шарт-шароитларни яратишни устувор вазифа деб белгилаб қўйди.

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech