Русский Ўзбекча English

Япониянинг ердан фойдаланиш, инфратузилма, транспорт ва туризм вазирининг Парламентдаги ўринбосари С.Сасаки билан учрашув бўлиб ўтди

Жорий йил 3 декабрь куни инвестициялар ва ташқи савдо Вазири С.Умурзаков Япониянинг ердан фойдаланиш, инфратузилма, транспорт ва туризм вазирининг Парламентдаги ўринбосари С.Сасаки билан учрашув ўтказди.

Учрашув доирасида транспорт соҳасида икки томонлама ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди – бугунги кунда Япониялик соҳага оид компаниялар мавжуд инфратузилма объектлариниреконструкция қилиш ва янгиларини қўриш билан боғлиқ кенг кўламли лойиҳаларни амалга оширишдан манфаатдорлар.

Учрашув давомида Япония томонидан ҳар бир давлатдаги миллий иқтисодиётнинг  ривожланиши ва аҳолининг турмуш даражаси инфратузилманинг ривожланиш даражасига узвий боғлиқлигини таъкидлаб ўтилди.С.Сасакининг фикрига кўра, транспорт-коммуникация тармоқлари ва йўловчи ва юк оқимларига хизмат кўрсатувчи объектларни қуриш ва кенгайтириш учун амалга оширилган инвестициялар  туризм ва юк ташиш соҳалари ривожига катта туртки бўлади.

Учрашув якуни билан Япония компанияларини Ўзбекистон бозоридаги иштирокини мустаҳкамлаш ва қўшма лойиҳаларни амалга оширишдоирасида Ўзбекистон компаниялари билан муваффақиятли шерикликни ўрнатиш мақсадларини кўзлаган ҳолда, келгусидаги ҳамкорлик борасида келишувга эришилди.

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech