Русский Ўзбекча English

Японияда H.I.S.Holdings директорлар кенгаши раиси Х.Савада билан учрашув бўлиб ўтди

2 декабрь куни делегациянинг Японияга ташрифи доирасида Инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.Умурзаков бошчилигидаги делегациянинг H.I.S.Holdings директорлар кенгаши раиси Х.Савада билан учрашуви бўлиб ўтди.

H.I.S.Holdings – халқаро бозорда кўп йиллик тажрибага эга бўлган Япониянинг энг йирик туристик ва транспорт компанияси. Бугунги кунда, компания Япония ичида 303 та ва хорижнинг 124 та шаҳрида 184 та глобал филиаллар тармоғига эга, ходимларнинг умумий сони эса 17 000 тадан ортиқ.

Учрашув давомида меҳмонхона бизнеси соҳасидаги қўшма лойиҳаларни ишлаб чиқиш масалалари муҳокама қилинди –япониялик тадбиркорлар 2020 йилнинг бошида Тошкентда япон услубидаги меҳмонхона қурилишини бошлайдилар ва шу каби лойиҳани Самарқандда амалга оширишдан манфаатдорлар.

Компания учун туристик хизматлар соҳаси ҳам катта салоҳиятга эга – Япония ва бошқа давлатлардан туристларни жалб этиш ҳамда холдингнинг бошқа лойиҳаларини мувофиқлаштириш учун H.I.S. Holdings офисини Ўзбекистонда очиш истиқболи муҳокама қилинди.

Бундан ташқари, компаниянинг банк секторида хусусийлаштириш фаолиятда иштирок этиш истиқболлари муҳокама қилинди. Учрашув якуни билан томонлар йил якунига қадар якуний келишувларни имзолаш мақсадида барча техник ва ташкилий масалаларни экспертлар даражасида ҳал қилишга келишиб олдилар.

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech