Русский Ўзбекча English

Япония иқтисодиёт, савдо ва саноат вазири Х.Махикара билан учрашув бўлиб ўтди

Жорий йил 4 декабрь куни Инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.Умурзаковнинг Япония иқтисодиёт, савдо ва саноат вазири Х.Махикара билан учрашуви бўлиб ўтди.

Бу йилда иккинчи бора бўлиб ўтган учрашувда Ўзбекистон ва  Япониянинг идоралараро даражасида олиб борилган музокараларда аниқ лойиҳалар ва келишувлар бўйича эришилган ютуқлар асосида инвестициявий, савдо-иқтисодий соҳаларидаги ўзаро алоқаларини муҳокама қилиш имконини берди. Ҳамкорликнинг ҳар бир йўналишини синчковлик билан ўрганиб чиққан ҳолда, вазирлар музокара жараёнларини тезлаштириш имкониятини кўриб чиқишди, алоҳида ҳоллар учун эса - мавжуд масалаларни ҳал этиш бўйича ўзаро ёрдам механизмларини ишлаб чиқишди.

Япония томони Ўзбекистон ҳукуматининг икки томонлама муносабатларни тубдан янги босқичга кўтаришга бўлган ғайратини ва иштиёқини олқишлади ва юқори ижтимоий-иқтисодий аҳамиятга эга қўшма инвестиция лойиҳаларини кўпайтириш, товар айирбошлаш ҳажми ва турларини кенгайтириш, шунингдек, япон бизнесининг Ўзбекистондаги мавқеини мустаҳкамлаш учун ҳар қандай имкониятларни кўриб чиқишга тайёрлигини таъкидлади.

Япониянинг иқтисодиёт, савдо ва саноат вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Президентининг Японияга жорий йил декабрь ойига режалаштирилган ташрифига тайёргарлик масалаларида ҳар томонлама кўмак беришга тайёр эканлиги таъкидланиб ўтилди.

Учрашув якунида япон ва ўзбек тадбиркорларининг масалаларини иш тартибида кўриб чиқиш ва ўзаро манфаатли ечимларни топиш имконини берадиган алоқанинг тизимли механизмини яратиш бўйича биргаликда иш олиб бориш тўғрисида келишувга эришилди.

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech