Русский Ўзбекча English

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигининг ишчи гуруҳи Тошкент вилоятига ташриф буюрди

Жорий йилнинг 11 январь куни Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигининг ишчи гуруҳи вазир С.Умурзаков бошчилигида Тошкент вилоятига ташриф буюриб, Тошкент вилояти ҳокими Р.Холматов, вилоятнинг шаҳар ва туманлари ҳокимлари, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг ўринбосарлари, таркибий бошқармалари ва ҳудудий бўлинмалари раҳбарлари иштирокида инвестицияларни жалб қилиш ва экспортни рағбатлантириш нуқтаи назаридан тадбиркорлар билан ишлашнинг самарадорлигини ошириш механизмларини муҳокама қилди.

Муҳокама давомида тармоқ вазирликлари ва идораларининг маҳаллий ҳокимлик органлари билан ўзаро ҳамкорлигининг янги концепцияси кўриб чиқилди - бу масъул раҳбарлар ва ходимларнинг инвестиция лойиҳалари ва ташқи савдо фаолиятини кунлик мониторинги жараёнида изчиллик ва ўзаро келишиш асосида иш юритилишига, шунингдек ҳар қандай бошқа муаммоли масаларда тадбиркорларга ўз вақтида ва самарали ёрдам беришга замин яратади.

Янги концепцияни тўғри амалга ошириш учун тегишли давлат идоралари ва ҳокимликларнинг вакиллари ўзаро самарали фаолият олиб боришлари ҳамда бизнес вакиллари билан яқин алоқада ишлашлари лозим.

Шу билан бирга, тадбиркорларнинг давлатга бўлган ишончини ошириш ва аҳолини тадбиркорлик фаолиятига кенг жалб қилиш бўйича ушбу ходимларнинг биргаликдаги фаолияти ҳудуддаги кичик ва ўрта бизнеснинг фаоллашувига ижобий таъсир кўрсатиши таъкидланди, бу ўз навбатида ҳудуднинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиши учун к,улай ишбилармонлмк мух,итини яратилишини таъминлайди.

Муҳокама якунида раҳбарлар ва ходимларга идоралараро ҳамкорликнинг самарали механизмларини яратиш ҳамда ҳар бир инвестиция лойиҳаси ва экспорт шартномаси бўйича қўшма фаолият дастурларини ишлаб чиқиш орқали тадбиркорлар билан ишлашнинг янги концепциясини амалга ошириш бўйича кўрсатмалар ва топшириқлар берилди.

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech