Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигида ишчи йиғилиш ўтказилди

Жорий йилнинг 1 июль санасида Инвестициялар ва ташқи савдо вазири С. Умурзоков раҳбарлигида Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан берилган топшириқларнинг сўзсиз бажарилиши ҳамда вазирлик фаолиятига алоқадор долзарб вазифа ва масалаларни муҳокама қилиш бўйича ишчи йиғилиш ўтказилди.

Президент топшириғига мувофиқ геологик қидирув ишларига инвестицияларни жалб қилишни фаоллаштириш, янги истиқболли инвестицион лойиҳалар портфелини шакллантириш, ишлаб чиқариш харажатларини камайтириш ва соҳанинг инвестицион жозибадорлигини ошириш мақсадида геологик қидирув ва қазиб олиш ишлари учун солиқ ставкаларини оптималлаштиришга имкон берувчи механизмларни яратиш, шунингдек, етакчи хорижий компанияларни ушбу соҳани жадал модернизация қилиш ва технологик янгилашга жалб қилиш йўллари бўйича чора-тадбирлар белгилаб олинди.

Хорижий инвестицияларини фаол жалб қилиш, импортни оптималлаштириш ва экспорт салоҳиятини оширишга йўналтирилган тармоқларга инвестицияларни жалб қилиш ва ташқи савдо стратегияларини шакллантиришда мутлақо янги ёндашувни ишлаб чиқиш ва жорий қилиш устувор мақсадлардан бири ҳисобланади. Тармоқ стратегияси соҳадаги мавжуд ресурслар асосида қурилиши, соҳадаги ўзига хосликлар ва мавжуд муаммоларни ҳисобга олган ҳолда уларнинг ечими бўйича аниқ таклифлар берилиши лозимлиги, бу эса ўз навбатида иқтисодий кўрсаткичларнинг жадал ўсишига олиб келиши таъкидланди.

Инвестиция дастурларини шакллантириш ва экспорт кўрсаткичларини прогнозлаштириш борасидаги мезонларнинг холис ва асосланганлиги ҳамда белгиланган параметрларни амалга ошириш бўйича тегишли идоралар ва ташкилотлар фаолиятини чуқур таҳлил қилишга устувор аҳамият берган ҳолда мавжуд тизимни қайта кўриб чиқиш ва такомиллаштириш лозимлигига алоҳида эътибор қаратилди.

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech