Русский Ўзбекча English

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигида ходимларни эмлаш тадбирлари ўтказилди

9 август куни Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигида идора раҳбарияти ва ходимларини эмлаш тадбирлари бошланди. Бош вазир ўринбосари – инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.Умурзаков вакцинанинг биринчи компонентини қабул қилиб, аҳолини коронавирус инфекциясидан ҳимоя қилиш зарурлиги ҳақида фикр билдирди ҳамда бошқа раҳбар ва ходимларни Ўзбекистонга олиб келинган вакциналарнинг ўзиларига маъқул туридан фойдаланиб, иложи борича тезроқ эмланишга чақирди.

10 август ҳолатига кўра, Вазирлик марказий аппарати ходимларининг 61 фоизи, қуйи ташкилотлар ходимларининг 70 фоизи ва ИТСВ ҳудудий бўлинмалари ходимларининг 85 фоизи эмланди.

Қолганлар илгари эмланган ёки охирги 3 ой ичида COVID-19 билан касал бўлган ёки эмланишга қарши тиббий кўрсатмалари бор ходимларни ташкил этади.

Барча ходимлар сурункали касалликлар ва вакцинага қарши тегишли кўрсатмалари бор-йўқлигини аниқлаш учун дастлабки тиббий кўрикдан ўтказилди. Ходимларни эмлашнинг иккинчи босқичи жорий йилнинг август ойи охиригача ўтказилиши мўлжалланган.

Эмлаш COVID-19дан ҳимоя қилишнинг энг ишончли усули ва жамоавий иммунитетни шакллантиришнинг хавфсиз механизмидир. Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда аҳолини эмлаш бепул асосда ўтказилмоқда.

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech