Русский Ўзбекча English

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги тизимида янги тайинлов

Атабек Назиров инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг маслаҳатчиси – Ўзбекистон Республикасининг тўғридан-тўғри инвестициялар жамғармаси Бош директори этиб тайинланди.

Жорий йилнинг 31 март куни инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг маслаҳатчиси – Ўзбекистон Республикасининг тўғридан-тўғри инвестициялар жамғармаси раҳбари лавозимига Атабек Назиров тайинланди.

Ушбу Жамғарма рақобатбардош маҳаллий компанияларга инвестициялар киритиш, шунингдек, хусусий маҳаллий ва хорижий инвесторлар билан узоқ муддатли ўзаро фойдали шериклик муносабатларини йўлга қўйиш мақсадида ташкил этилган.

Жамғарманинг асосчиси Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси ҳисобланади, фаолияти эса Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги томонидан мувофиқлаштирилади.

А.Назиров 1975 йилда Тошкент шаҳрида туғилган, 1998 йилда макроиқтисодиёт ихтисослиги бўйича АҚШдаги Нью-Йорк давлат университетини тамомлаган. У инвестиция соҳасида катта тажрибага эга, АҚШдаги Goldman Sachs ва JPMorgan Chase, Россиядаги Тройка Диалог ва МДМ-Банк каби йирик молиявий ва инвестиция компанияларида, шунингдек, Лондон шаҳрида Европа тикланиш ва тараққиёт банкида ишлаган.

У Ўзбекистонда ўз фаолиятини 2018 йилда инновацион ривожланиш вазирининг ўринбосари лавозимида бошлаган, кейинчалик Халқ таълими вазирининг ўринбосари сифатида фаолият юритган. 2019 йилнинг январь ойидан буён Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги директори лавозимида ишлаб келган.  

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech