Русский Ўзбекча English

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг янги ўринбосари тайинланди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 9 апрелдаги ПҚ-5065-сонли Қарори билан Раҳимов Бахтиёр Абдуғани ўғли Ўзбекистон Республикаси инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг ўринбосари этиб тайинланди.

Тайинловдан олдин Б.Раҳимов Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳамда Давлат божхона қўмитасида турли лавозимларда ишлаб келган.

Б.Раҳимов янги лавозимида Экспортни қўллаб-қувватлаш миллий тизимининг самарали ишлашини таъминлаш, тармоқ ва ҳудудларнинг экспорт салоҳиятини ривожлантириш, ташқи бозорларда комплекс маркетинг сиёсатини олиб бориш, шунингдек, транспорт-коммуникация ва логистика салоҳиятини ва халқаро транспорт йўлакларини ривожлантириш масалаларини мувофиқлаштиришга масъул бўлади.

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech