Русский Ўзбекча English

Инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.Умурзаковнинг жаҳон банки вице-президенти С.Мюллер билан учрашуви

Жорий йил 16 январ куни Инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.Умурзаков Жаҳон банки Вице-президенти С.Мюллер билан учрашув ўтказди. Учрашувда тарафлар икки томонлама ҳамкорлик, 2019 йил давомида биргаликда амалга оширилган фаолият натижалари, амалга оширилаётган лойиҳаларнинг жорий ҳолати ва 2020 йилда ўзаро муносабатларни кенгайтириш истиқболларини муҳокама қилдилар.

 С.Мюллер Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати томонидан эришилган ислоҳотлар натижалари ва уларнинг 2019 йил иқтисодиётнинг ўсишига самарали таъсирини таъкидлаб ўтди. Шунингдек, Жаҳон банки Вице-президенти томонидан тўқимачилик, автомобилсозлик ва мева-сабзавотчилик тармоқларида экспорт хажмларини сезиларли даражада ошгани ва бунинг натижасида мамлакат савдо балансининг оптималлашгани таъкидлаб ўтилди. Бу эса, унинг сўзларига кўра, миллий иқтисодиётни барқарорлиги ошганини аломати бўлиб ҳисобланади.  Аҳолининг тадбиркорлик фаолиятига кенг жалб қилиниши ҳисобига иқтисодиётнинг реал секторини жадал ривожлантиришга эътибор каратиш тавсия этилди, бу эса, ўз навбатида, бюджет даромадларини кўпайтириш орқали аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлашни кучайтиришга имкон яратади.

 Таъкидлаш жоизки, Жаҳон банки томонидан 2019 йилда Фарғона водийсида тадбиркорликни ривожлантириш (200 млн долл.), институционал салоҳиятни ошириш (33 млн долл.), болаларни эрта ривожлантириш (73,85 млн долл.), бюджетни қўллаб-қувватлаш (500 млн долл.),  ижтимоий ҳимоя тизимини мустамкамлаш (50 млн долл.), «Обод қишлоқ» лойиҳасини амалга ошириш (100 млн долл.) билан боғлиқ умумий қиймати 956,6 млн долл. лойиҳаларни молиялаштириш маъқулланди.

 Жаҳон банки молиявий ёрдами доирасида амалга оширилаётган ташаббуслар мамлакатнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиши учун катта аҳамиятга эга.

Хусусан, “Ўрта шаҳарларни ҳар комплекс ривожлантириш” лойиҳасини амалга ошириш Ўзбекистон шаҳарларинингн тизимли ривожланишига босқичма-босқич ўтиш имконини беради. Бу эса, бошқа ҳамкор халқаро молиявий институтлар – Осиё тараққиёт банки ва Осиё инфратузилма инвестиция банки томонидан ҳам қўллаб-қуватланмоқда. Шу нуқтаи назардан, шаҳарни ривожлантириш ва уни молиялаштиришга замонавий ёндашувларни жорий этишни кўзда тутувчи, Ўрта шаҳарларни ривожлантириш Миллий дастурини биргаликда ишлаб чиқиш учун Жаҳон банки билан ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди.

 Давлат-хусусий шериклик асосида лойиҳаларни амалга ошириш бўйича ҳамкорликни фаоллаштириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди – 2019 йилда Халқаро молия корпорацияси (IFC) кўмагида Навоий вилоятида 100МВт қувватга эга қуёш электр станциясини қуриш бўйича тендер муваффақиятли ўтказилди. Жаҳон банки раҳбарияти Ўзбекистон Ҳукуматига бу каби лойиҳаларни ишлаб чиқишда фаол кўмак беришни давом эттиришга тайёрлигини билдирди.

 Халқаро молия институтлари билан ўзаро ҳамкорлик қилиш учун ягона платформа бўлган “Мамлакат платформаси” доирасида Ўзбекистоннинг ривожланиш бўйича шерикларини мувофиқлаштириш борасида ўзаро муносабатларни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилди.

 Томонлар 2019 йил октябр ойида Вашингтонда бўлиб ўтган биринчи Мамлакат платформасида эришилган келишувларни амалга оширишнинг амалий чораларини муҳокама қилдилар. Бу чоралар, Ўзбекистоннинг ижтимоий-иқтисодий ўзгаришларининг кенг қамровли жараёнларини ва ушбу жараёнларга халқаро молиявий ташкилотлар томонидан кўмак кўрсатилишини қамраб олади. 

Шунингдек, Ўзбекистоннинг ташқи савдо ҳолати ва истиқболлари муҳокама қилинди ва шу муносабат билан Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиш учун кўрилган чоралар ва бу йўналишдаги ҳамкорлик имкониятлари кўриб чиқилди.

Учрашув якуни билан ҳамкорликни ривожлантириш ва қўшма тадбирларни амалга ошириш бўйича келгуси чоралар белгилаб олинди.

ги қадамлар белгилаб олинди.

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech