Ҳиндистон Республикасининг фавқулодда ва мухтор элчиси билан учрашув бўлиб ўтди

Жорий йил 9 сентябр куни Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигида Ҳиндистон Республикасининг фавқулодда ва мухтор элчиси Сантош Жа билан учрашув бўлиб ўтди. Мазкур учрашувда икки мамлакат ўртасидаги савдо-иқтисодий ва сармоявий ҳамкорлик масалалари ва истиқболлари муҳокама қилинди.

Учрашув давомида томонлар иқтисодиётнинг турли соҳаларида шериклик алоқаларини ривожлантиришда сезиларли ўсиш ва ижобий динамикани қайд этдилар ва бу борада жорий йилнинг январ ойида Ҳиндистонда бўлиб ўтган «Жўшқин Гужарат — 2019» халқаро саммитида эришилган келишувлар муҳим ўрин эгаллаганигни таъкидлаб ўтдилар.

Вазирлик раҳбарияти томонидан ҳиндистонлик шериклар билан қўшма лойиҳаларни ва савдо битимларини жадал ва изчиллик билан амалга оширилиши доимий диққат марказда бўлиши ва Ўзбекистон томонидан ҳар икки мамлакат ишбилармонлари ўртасидаги ўзаро муносабатларни янада кучайтириш учун барча чоралар ишга солиниши маълум қилди.

Учрашувда давомида, Ҳиндистон ва Ўзбекистон иқтисодиётида аграр соҳанинг ривожланиши ва бир-бирларини тўлдириши ҳамда ушбу йўналишда ўзаро манфаатли шериклик учун тажриба, ресурслар ва технологияларни бирлаштириш учун имкон яратилиши инобатга олган ҳолда, ҳамкорлик истиқболлари алоҳида таъкидлаб ўтилди.

Шунингдек, молия, транспорт ва логистика, энергетика ва ташқи савдо соҳаларидаги ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди, алоҳида лойиҳалар бўйича долзарб масалалар кўриб чиқилди.

Учрашув якунида Вазирлик ва Ҳиндистоннинг Ўзбекистон Республикасидаги элчихонаси учун умумий бўлган вазифаларни самарали амалга оширишнинг ўзаро тезкор хамкорлик қилиш дастури шакллантирилди.

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech