Русский Ўзбекча English

Хотира ва қадрлаш куни муборак!

Бугун 9-Май. 77 йил олдин, Иккинчи Жаҳон урушидаги сўнгги даҳшатли воқеаларнинг гумбурлаган овози эшитилмай қолди. Ушбу уруш ҳар бир оилага таъсир қилди. Қарийб 2 миллион ўзбек фронтга кетди, кўпчилик қайтиб келмади. Миллионлаб аёллар, кексалар ва болалар фронт ортида фидойи меҳнат қилдилар. Халқимиз фарзандлари ўша вақтда кўрсатган мардлиги, жасорати, қаҳрамонлиги каби юртимизнинг умумий ҳиссаси ҳам беқиёсдир.

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги жамоаси барча уруш ва меҳнат фахрийларини Хотира ва қадрлаш куни билан табриклайди!

Мустаҳкам ирода билан бугунги ёруғ кунларгача соғ-омон етиб келган, ёшларга ҳикмат улашаётган барча азиз фаҳрийларимизга раҳмат айтамиз. Улар бизга қанча воқеаларни гапириб беришлари мумкинлигидан ҳамда бизнинг уларни эшитишга вақтимиз кам қолаётганидан титрайди юрак... Ахир, ҳатто энг ёш уруш фахрийси ҳам бугун 90 ёшдан ошган.

Ушбу кунларда вазирлик ходимлари фаҳрийларнинг хонадонларига ташриф буюришди. Бўш қўл билан эмас, гуллар, совғалар, бироқ энг муҳими бу – эътибор, албатта.

Замонамизнинг тирик афсоналари. Кўнгилчан ва қатъиятли инсонлар. Кўзларида ўтган 20-аср, 100 даврга тенг ҳаёт тарихи акс этади...

Фахрийларимизнинг барча хизматлари учун, фронтдаги жасоратлари, фронт ортидаги фидокорона меҳнатлари, Ўзбекистонга эвакуация қилинган миллионлаб одамларни сахийлик ва саховат билан қабул қилгани учун уларга билдирилаётган миннатдорчилик сўзларига қўшиламиз.

Сизнинг жасоратингиз ҳеч қачон унутилмайди! Сизларга чуқур таъзим қиламиз!

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech