Русский Ўзбекча English

Хоразм вилоятини жадал ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш имкониятларини ўрганиш ишлари давом этмоқда

Жорий йилнинг 21-22 ноябрь кунлари Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари С.Умурзаков раҳбарлигидаги Ҳукумат комиссияси аъзолари вазирликлар, идоралар, тижорат банклари ва маҳаллий ҳокимият органлари раҳбарларини жалб қилган ва жойларга чиққан ҳолда Хоразм вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг жорий ҳолатини ўрганиш ва унинг жадал ўсишини рағбатлантириш бўйича амалга оширилаётган ишларнинг мониторингини олиб бордилар.

Вилоятда олиб борилан ишлар давомида юзага келаётган муаммоларни аниқлаш ва уларни ҳал этишнинг самарали алгоритмларини ишлаб чиқиш мақсадида тадбиркорлар ва инвестициявий лойиҳалар ташаббускорлари билан манзилли учрашувлар ўтказилди.

Шунингдек, ҳудудда мавжуд бўлган ўсиш нуқталари ва фойдаланилмаётган иқтисодий захиралардан фойдаланган ҳолда инвестиция ва саноат фаоллигини ошириш борасидаги кейинги амалий қадамлар муҳокама қилинди.

Инфратузилмавий ва ижтимоий объектларнинг бугунги ҳолати ҳам кўриб чиқилди ва натижалар бўйича мутасадди раҳбарларга соғлиқни сақлаш ва таълим соҳаларига эътибор қаратган ҳолда, аҳолини оммабоп ижтимоий хизматлар билан қамраб олишни максималлаштириш мақсадида ушбу объектлар фаолиятининг самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча кўрсатмалар берилди.

12та гуруҳ раҳбарларининг вилоят иқтисодиётининг ҳозирги ҳолати, қишлоқ хўжалиги, саноат, тадбиркорлик, қурилиш, ахборот-коммуникация тармоғи, инфратузилмавий ривожланиш ва қамбағалликни қисқартириш соҳаларидаги долзарб муаммолар тўғрисидаги ҳисоботлари ўрганилди.

Тақдим этилган маълумотлар асосида мутасадди раҳбарларга мавжуд муаммоларни ҳал этиш бўйича қўшимча чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва уларнинг амалий ижросига киришиш топширилди.

Шунингдек, вилоятнинг ҳар бир шаҳар ва туманининг иқтисодий салоҳияти ҳамда аҳолининг мавжуд муаммо ва эҳтиёжларини ҳисобга олган ҳолда вилоятни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг манзилли дастурини ишлаб чиқиш бўйича олиб борилаётган ишларни тезлаштириш топширилди.

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech