Русский Ўзбекча English

Хитой Халқ Республикаси ва Корея Республикаси билан кўп қиррали ҳамкорликни мустаҳкамлаш борасидаги вазифалар ижроси муҳокама қилинди

Жорий йилнинг 24 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти раҳбарлигида 14 октябрда бўлиб ўтган кенгайтирилган видеоконференция давомида Хитой Халқ Республикаси ва Корея Республикаси билан савдо-иқтисодий, инвестициявий, молиявий-техник, транспорт ва логистика ҳамда маданий-гуманитар ҳамкорликни мустаҳкамлаш бўйича белгиланган вазифалар ижросининг видеоконференция шаклида муҳокамаси бўлиб ўтди.

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг ўринбосарлари А.Воитов ва Л.Кудратов раҳбарлигида бўлиб ўтган ушбу муҳокамада вазирликлар, идоралар ва тармоқ бирлашмаларининг биринчи шахслари иштирок этди.

Хитойлик ва кореялик ҳамкорлар билан амалга оширилиши режалаштирилган қўшма лойиҳаларни қайта кўриб чиқиш ва уларни амалга оширишнинг таҳлили амалга оширилди. Ҳозирги вақтда амалга ошириш жадвалидан ортда қолаётган бир қатор лойиҳаларни батафсил кўриб чиқиш ҳам амалга оширилди, ва натижада муаммоларни бартараф этишнинг аниқ муддатлари ҳамда тегишли вазирлик ва идоралар раҳбарларига шахсий жавобгарлик белгиланган ҳолда мавжуд масалаларни ҳал қилиш алгоритмлари ишлаб чиқилди.

Давлатимиз раҳбари томонидан белгиланган вазифаларни амалга оширишда яқин идоралараро кооперацияни ташкил этиш зарурлиги таъкидланди. Шу муносабат билан тегишли вазирлик ва идораларнинг таркибий бўлинмалари раҳбарларидан иборат махсус ишчи гуруҳини тузиш тўғрисида топшириқ берилди. Мазкур ишчи гуруҳнинг вазифаси хитойлик ва кореялик ҳамкорлар билан лойиҳа ва ташаббусларни имплементация қилишни жадаллаштириш бўйича амалий ишларни олиб бориш бўлади.

Бундай ёндашув Давлат раҳбари томонидан Хитой ва Жанубий Корея билан ҳамкорликнинг белгилаб берилган мақсадли кўрсаткичларига эришишнинг зарур шартидир - 2025 йилга бориб, Хитойдан олиб кирилаётган йиллик инвестициялар ҳажмини 5 млрд долларга, Корея Республикасидан эса 1 млрд долларга етказиш режалаштирилган. Шу билан бирга, 2025 йилга бориб Хитойга амалга ошириладиган йиллик экспорт ҳажми камида 3 млрд долларни, Корея Республикасига эса - камида 800 млн долларни ташкил этиши керак.

Муҳокама якунида мутасадди раҳбарларга барча қўшма лойиҳаларни ўрганиш, уларни жадал, сифатли ва ўз вақтида амалга оширишга қаратилган янгиланган “Йўл хариталарини” тайёрлаш, шунингдек, келгуси йил учун янги истиқболли дастурлар ишлаб чиқиш бўйича қўшимча манзилли топшириқлар берилди. Давлат раҳбарининг топшириқлари сифатли ва ўз вақтида ижро этилишининг самарали мониторингини олиб боришни таъминлаш мақсадида ушбу форматдаги муҳокамалар мунтазам равишда ўтказилади.

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech