Русский Ўзбекча English

Халқаро валюта жамғармасининг собиқ раҳбари, Eвропа Марказий банкининг янги сайланган раиси Кристин Лагард билан учрашув бўлиб ўтди

19 октябр куни Жаҳон банки ва Халқаро валюта жамғармаси бошқаруви кенгашининг йиллик мажлислари майдонида Ўзбекистон Республикаси инвестициялар ва ташқи савдо вазири ҳамда Халқаро валюта жамғармасининг собиқ раҳбари, Eвропа Марказий банкининг янги сайланган раиси Кристин Лагард ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

Учрашув давомида К. Лагардга EMБ раҳбари лавозимига сайлангани муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг табриги ва самимий истаклари битилган расмий мактуби топширилди.

Учрашувда ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларни амалга оширилиши ҳолати, шунингдек, улар билан боғлиқ долзарб масалалар: замонавий тартибга солиш механизмларини жорий этиш орқали иқтисодиётни эркинлаштириш, тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ва халқаро ривожланиш институтлари маблағларини янада фаол жалб қилиш, капитал бозорини ривожлантириш, ҳудудий ва тармоқ ривожлантириш дастурлари мухокама килинди.

Ўзбекистон билан ҳамкорликнинг келгуси истиқболлари ҳақида гапирганда, учрашувда салоҳиятли ҳамкорлик ва Республика ҳукуматига мамлакатни ўзгартириш жараёнларини жадаллаштириш ва ислоҳотларнинг такрорланмаслигини таъминлашда амалий ёрдам бериш масалалари кўтарилди.

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech