Русский Ўзбекча English

Халқаро юридик фирмалари вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигида инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг биринчи ўринбосари – Ўзбекистон Республикаси Стратегик ривожланиш агентлиги бош директори Л.Қудратовнинг “GST LLP” (АҚШ), “Global Advocacy” (БАА), “Canada Quality Experts” (Канада), “Centre for Mediation and Arbitration” (Ливан) каби халқаро юридик фирмалар ва ташкилотлар раҳбарлари билан учрашуви бўлиб ўтди
Учрашув иштирокчиларига мамлакатимизда амалга оширилаётган иқтисодий ислоҳотлар ва ўзгаришлар, иқтисодиётни эркинлаштириш ва инвестиция муҳитини яхшилаш бўйича қилинаётган кенг кўламли чора-тадбирлар ҳақида маълумот берилди.
Учрашув чоғида инвестицияларни жалб этиш, инвестициявий низоларни ҳал этишнинг ҳуқуқий механизмларини такомиллаштириш, шунингдек, бизнес соҳасидаги ҳуқуқий базани мустаҳкамлаш соҳасида амалий ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.
Тошкент халқаро арбитраж марказининг (TIAC) ташкил этилиши билан инвестициявий ва тижорат низоларни тезкор ҳал қилиш учун самарали платформа яратилганлиги таъкидланди.
Тадбир якунлари бўйича томонлар кўриб чиқилган ташаббуслар ва муҳокама этилган масалалар доирасида янада фаол ҳамкорликни йўлга қўйишга келишиб олдилар.

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech